Жаҳон - 13:40 · 20.06.2022

Зеленский Украинада тарихий ҳафта бошланишини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский 20 июнь кунги видеомурожаатида бу ҳафта Россия ҳарбийларининг фаоллиги кучайишини маълум қилди. 

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Президентнинг сўзларига кўра, мазкур тарихий ҳафтада Украинага номзодлик мақомини бериш борасидаги мурожаатга Европа Иттифоқи жавоб беради.

«Ҳаммага аёнки, 1991 йилдан бери Украина учун бундай тақдирни ҳал қилувчи қарорлар кам бўлган. Ишончим комилки, фақат ижобий қарор бутун Европа манфаатларига мос келади», — дейди Украина раҳбари.

Зеленский бу ҳафта Украинанинг Европа истиқболини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланаётганини, хусусан, европаликларга янги мурожаатлар режалаштирилганини айтган.

Аввалроқ Зеленский идораси урушни тугатиш бўйича иккита сценарийни эълон қилганди. Шунингдек, Украина президенти дунё Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишига тайёрланаётганини таъкидлаган.

Bugun — LIVE