Андижон, Жамият - 9:52 · 21.06.2022

Андижонда 2 болани қасддан ўлдирган аёл қўлга олинди

Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилганди. Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум бўлишича, жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилгани аниқланди.

Қайд этилишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси), 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.

Аёл холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетгани учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида холаваччаси бунга қаршилик қилгани, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганини билдирган.

Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида уни уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйни айвон қисмидаги полни тагидаги ертўлага яширган. Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.

Аввалроқ мазкур иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими ўтказаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, тергов ҳаракатларини вилоят прокурори назоратга олганди.

Bugun — LIVE