Жамият, Тошкент вил. - 18:36 · 21.06.2022

Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндилар тўпланди — видео

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган, Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндиларнинг сузиб юргани акс этган видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, вилоят Экология бошқармаси ходимлари вазиятни ўрганган. Натижада сўнгги кунларда ёғган кучли ёмғир сабаб Чорвоқ сув омбори ҳавзаси ва юза қисмига ҳар хил турдаги чиқиндилар йиғилиб қолгани аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Фото: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Ҳозирда мазкур сув омборидаги чиқиндилар махсус техника ва қайиқлар ёрдамида тегишли тартибда бартараф этилмоқда.

Bugun — LIVE