Эронда ўзбек йигит осиб ўлдирилди
Унинг қандай жиноят содир этгани очиқланди
Эроннинг Машҳад шаҳрида икки нафар шиа уламосини ўлдиришда айбланган афғонистонлик ўзбек йигит қатл этилди. Бу ҳақда «Tasnim» хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 апрель куни асли ўзбек 21 ёшли Абдуллатиф Мурoдий Имом Ризо номли шиа ибодатхонасида уч нафар уламога пичоқ билан ҳужум қилган. Оқибатда улардан бири ногиронлигича қолган, икки нафари олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Таъкидланишича, йигит бир йил аввал Покистон орқали Эронга ноқонуний борган. У одам ўлдириш мақсадида пичоқ билан ҳужум қилишда айбланган. 20 июнь куни эрталаб Мурoдий Машҳаддаги Вакилобод қамоқхонасида осилган. Марҳум ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдори бўлгани қайд этилган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.