Жамият, Фарғона - 16:07 · 21.06.2022

Фарғонада қўшнилар ўртасида катта жанжал содир бўлди — видео

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ижтимоий тармоқларда тарқалган, Фарғона вилоятида фуқаролар ўртасида жанжал бўлгани акс этган видео юзасидан изоҳ берди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, 13 май куни Фарғона шаҳри Абдураҳмон Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Сўнг бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳатлари етказиб, хонадон ойналарини синдирган.

Ҳозирда жамоат тартибини бузишда қатнашган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда она ва бола аёлни «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалганди. Шунингдек, Сурхондарёда кундошини «самосуд» қилган аёл ва унинг опаси 3,5 йилга қамалган.

Bugun — LIVE