Жамият, Фарғона - 16:57 · 21.06.2022

Фарғонада қўшнилар ўртасидаги жанжал бўйича қўшимча маълумот берилди

Фарғонада қўшнилар ўртасида катта жанжал содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram

Унга кўра, 13 май куни Фарғона шаҳри Абдураҳмон Жомий кўчаси 16 уй 27-хонадонда яшовчи фуқаро М.А. Фарғона вилояти ИИБ 102 қисқа рақамига мурожаат қилиб, унга таниш бўлган Ф. ва У. исмли фуқаролар уни урганини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Терговга қадар текшириш давомида фуқаро М.А. ўзининг «Алабай» итини ушбу кўп қаватли уйнинг биринчи қавати орқа тарафига бойлаб қўйгани сабабли Озодлик кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро С.С. унга эътироз билдирилгани учун ўртада низо келиб, жанжалга айланган ва фуқаро С.С. фуқаро М.А.ни сўкиб, уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар М.А. ва С.С.нинг ўртасидаги жанжални тинчлантиришга ҳаракат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 41- (Ҳақорат қилиш) моддалари билан, фуқаро И.Р.га нисбатан ушбу кодекснинг 41-модда ва 183-моддалари билан, фуқаро С.С.га 41-моддаси ва 52-моддаси ( Енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми ҳамда 183-моддаси билан, фуқаро Ф.С.га нисбатан эса 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

Аввалроқ Самарқандда она ва бола аёлни «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалганди. Шунингдек, Сурхондарёда кундошини «самосуд» қилган аёл ва унинг опаси 3,5 йилга қамалган.

Bugun — LIVE