Жаҳон - 9:10 · 21.06.2022

Германия Европа Иттифоқига кириш тартибини соддалаштиришга чақирди

Германия канцлери Олаф Шольц Европа Иттифоқига янги аъзоларни қабул қилишни осонлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Канцлер Европа Иттифоқи барча соҳаларда бир овоздан қарор қабул қилиш тамойилидан узоқлашиши ва янги аъзоларни қабул қилишга тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлаган.

«Бунинг учун Европа Иттифоқи тузилмалари ва қарор қабул қилиш жараёнларини модернизация қилиши керак. Ҳар доим ҳам бир овоздан қарор қабул қилиб бўлмайди, гарчи ҳозирги процедура бир овозни кўзда тутса ҳам», — деган Шольц.

Унинг сўзларига кўра, у бу масалани 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида кўтармоқчи.

Маълумот ўрнида, Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украина, Молдова ва Грузиянинг аъзолик ҳақидаги аризаларини кўриб чиқади. Еврокомиссия биринчи икки давлатга ЕИ аъзолигига расмий номзодлар мақомини беришни тавсия қилган.

Аввалроқ Европа Иттифоқида Россияга қарши санкцияларни олиб ташлаш шарти маълум қилинганди. Шунингдек, Франция Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш шарти ҳақида хабар берган.

Bugun — LIVE