Жамият - 17:51 · 21.06.2022

Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Кўксарой қароргоҳида 21 июнь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатлар етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари иштирок этди.

Аввалроқ Озарбайжон президенти Ўзбекистонга етиб келгани хабар қилинганди. Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Bugun — LIVE