Илм-фан - 8:37 · 21.06.2022

Маймунчечакка чалиниши хавфли бўлган одамлар гуруҳи маълум қилинди

Маймунчечак иммунитет тизимининг сурункали касаллигига чалинган одамлар учун хавфли ҳисобланади. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «africanian.news»

Россия Фанлар академияси академиги, микробиолог Виталий Зверев касаллик одатда енгил кечиши, бироқ иммунитет тизимининг заифлашуви уни оғирлаштиришини айтган. У касалликдан ўлим ҳолатлари эпидемия даврида ҳам Африкада, ҳам АҚШда қайд этилганини эслатиб ўтган.

«Тахминан 40 киши касалланиб, бир нечта ўлимлар қайд этилган. Аммо булар асосан онкология ёки бошқа жиддий касалликларга чалинган одамларда учраган», — дейди Зверев.

У биринчи марта вирус маймунларда аниқлангани, шунинг учун касаллик унинг номини олганини элатган.

«Одатда, одамда қандайдир сурункали касаллик бўлса, айниқса, иммунитет тизимида маймунчечак оғирроқ кечади», — деган мутахассис.

Аввалроқ дунё бўйлаб маймунчечак тарқалишининг иккита сабаби айтилганди. Шунингдек, маймунчечакка қарши эмланиш хавфи маълум қилинган.

Bugun — LIVE