Москва биржаси ўзбек сўмида савдоларни амалга оширади
Москва биржасида 27 июндан бошлаб валюта бозорида Ўзбекистон сўмида савдолар бошланади. Бу ҳақда биржанинг расмий сайти маълум қилди.
Фото: «Bugun.uz»
Қайд этилишича, биржаси валюта бозорида ўзбек сўми, арман драми ва Жанубий Африка ранди бўйича савдолар бошланади. Янги валюталар бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтириши келтирилган.
Савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари қуйидаги валюта жуфтликлари учун спот ва алмаштириш воситаларидан фойдаланишлари мумкин:
Жанубий Африка ранди – Россия рубли (ZAR/RUB); АҚШ доллари — Жанубий Африка ранди (USD / ZAR); Арман драми — Россия рубли (AMD/RUB); АҚШ доллари – Арман драми (USD/AMD); Ўзбек сўми — Россия рубли (UZS/RUB).
Бирлашган Араб Амирликлари дирҳами – Россия рубли (AED/RUB) ва АҚШ доллари – БАА дирҳами (USD/AED) валюта жуфтликларида савдонинг бошланиши кейинроқ эълон қилинади.
Аввалроқ Москва биржаси яқин келажакда бозорда мавжуд бўлган валюталар рўйхатини Ўзбекистон сўми кенгайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.