Озарбайжон Арманистон билан чегарадаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди
Озарбайжон 21 июнга ўтар кечаси Арманистон ҳудудидан чегарасидаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Фото: «BBC»
Вазирлик маълумотларига кўра, Лочин вилоятидаги Минкенд ва Калбажар вилоятидаги Йеллиже аҳоли пунктлари йўналишидаги позициялари ўққа тутилган. Озарбайжон Қуролли кучлари «адекват жавоб чораларини» кўргани таъкидланган. Ўз навбатида, Арманистон Мудофаа вазирлиги бу баёнотни рад этган.