Озарбайжон президенти Ўзбекистонга етиб келди — фото
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Уларнинг натижалари бўйича саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилиш режалаштирилган.
Аввалроқ Александр Лукашенко Ўзбекистонга келиши кутилаётгани хабар қилинганди. Беларусь президенти ШҲТ саммитида иштирок этади.