Сиёсат - 15:34 · 21.06.2022

Озарбайжон ва Ўзбекистон президентлари Ҳайдар Алиев майдонининг очилишида иштирок этди — фото

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ташриф давомида Алиев ва Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ҳайдар Алиев майдонининг очилишида иштирок этди.

Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Озарбайжон президенти ташрифнинг асосий тадбирлари биринчи кунда бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати

Таъкидланишича, Ҳайдар Алиев майдони очилишидан сўнг президентлар Тошкентдаги Мустақиллик монументига ташриф буюрган.

Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати

Илҳом Алиев ёдгорлик пойига гулчамбар қўйган. Озарбайжон президентига Мустақиллик монументи ҳақида маълумот берилгач, президентлар эсдалик учун суратга тушган.

Аввалроқ Александр Лукашенко Ўзбекистонга келиши кутилаётгани хабар қилинганди. Беларусь президенти ШҲТ саммитида иштирок этади.

Bugun — LIVE