Жамият - 10:18 · 21.06.2022

Ўзбекистонда буғдой уни импорти ошди

Ўзбекистонга январь–май ойларида хориждан 49 миллион долларга буғдой уни импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга 49 миллион долларга 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.

Қуйида ўтган 5 ойда Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Қозоғистон – 153,4 минг тонна;
  • Россия – 4,9 минг тонна;
  • АҚШ – 50 тонна;
  • Италия – 27 тонна;
  • Ҳиндистон – 2 тонна;
  • Франция – 1,8 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда 1,7 млн тонна буғдой давлат ресурси сифатида харид қилиниши ҳақида маълумот берилганди.

Bugun — LIVE