Қонунчилик палатасида Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев ўртасида тортишув юз берди — видео
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 июнь кунги йиғилишида Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев ўртасида тортишув юз берди.
Кадр: Telegram
Қайд этилишича, йиғилиш давомида электрон далил масаласидаги қонун қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган пайт икки депутат ўртасида даҳанаки тортишув содир бўлган.
«Лўличилик қилманг саҳнага чиқиб олиб. Гапни эшитинг. Саволга жавоб беришни билиш керак. IT’ни тушунасизми? Электрон маълумот нималигини тушунасизми? Ҳеч нимани тушунмайсиз. Битта саволга ҳам жавоб беролмаяпсиз», — деди Алишер Қодиров.
Аввалроқ Андижонда туман ИИБ ва МИБ бошлиқлари ҳоким олдида муштлашгани хабар қилинди. Ҳодиса сайёр қабул пайтида содир бўлгани айтилган.