Сиёсат - 23:21 · 21.06.2022

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экди — фото

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экди. Бу ҳақжа Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ташрифга узоқ ва пухта тайёргарлик кўрилган эди. Эришилган натижалар шунга муносиб бўлди — икки мамлакат ҳамкорлиги келажагига мустаҳкам пойдевор қўйилган. «Давлат раҳбарлари эккан ниҳол ушбу янги режаларнинг, халқларимиз дўстлигининг рамзи сифатида гуллаб-яшнайди», дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопарк фаолияти билан танишган. Пойтахтдаги Технопаркда умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та лойиҳа йўлга қўйилган. Бугунги кунда шундан 13 таси ишга тушган бўлиб, электрон газ ҳисоблагич, музлатгич, саноат кондиционерлари ва совутиш тизимлари, лифт ва эскалаторлар, сув насослари, эшик ва дераза ромлари учун аксессуарлар ясалмоқда. Бу товарлар хорижий брендлар назорати остида тайёрланиши боис минтақа бозорларидан ўрин эгалламоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Бу йил изоляция маҳсулотлари, сув иситиш ускуналари, ошхона техникаси корхоналари ҳамда логистика маркази фойдаланишга топширилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Озарбайжон президенти ва меҳмонларга бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берилган.

Давлат раҳбарлари саноат соҳаси мутасаддиларига биргаликда ишлаб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, саноат кооперацияси ва савдони кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари музокаралар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказганди.

Bugun — LIVE