Сурхондарёда ИИБ ходими туманга ҳоким бўлди

Анвар Нормаматов Маматович 21 июнь куни Қумқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, вилоят ҳокими Тўра Боболов сессияда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари пастлигича қолаётгани, аҳоли турмуш шароитини оширишга етарли эьтибор берилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Раҳматулло Ғаффоров вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Нормаматов Анвар Маматович тасдиқланди

У 1981 йил 10 мартда Ангор туманида туғилган. 2003 йил Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос. Нормаматов 2003–2021 йилларда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Анвар Нормаматов 2021 йилдан буён Термиз шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувафиқлаштириш бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Самарқанд прокурори ўринбосари Сирожиддин Усмонов туманга ҳоким бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади