Жаҳон - 16:30 · 21.06.2022

Тайван Украина шаҳарларини тиклашга ёрдам беради

Тайван урушдан кейин Украинанинг бир қанча шаҳарларини тиклашга ёрдам беради. Бу ҳақда Бучанск шаҳри кенгаши хабар берди.

Фото: «The Guardian»

Маълум қилинишича, Буча, Харьков, Чернигов, Одесса, Суми ҳамда Запорожега молиявий ва моддий ёрдам кўрсатилади. Шаҳар мэри Анатолий Федорук Тайван ташқи ишлар вазири Жозеф Ву билан онлайн учрашувда бунга келишган.

«Бучадаги ваҳшийликлар ҳарбий жиноят бўлиб, уларни қоралаш ва айбдорларни жазолаш керак. Тайван украиналикларни қўллаб-қувватлашга ва қайта қуришга ёрдам беришда давом этади», — дейди тайванлик дипломат.

Эслатиб ўтамиз, Тайван Мудофаа вазирлиги Украинадаги ҳарбий тактикани ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузган. Гуруҳ таркибига Миллий мудофаа университети олимлари киритилган. Тайван томони АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлардаги ҳамкасблари билан ушбу масала бўйича фикр алмашиб, вазиятни таҳлил қилаётгани қайд этилган.

Bugun — LIVE