21:27 | 21.06.22 394

«Тонировка»ни бепул қилишни Конституцияга киритиш таклиф қилинди

Акмал Саидов бунга муносабат билдирди

Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилишни Конституцияга киритиш таклиф қилингани хабар берилди. Бу ҳақда Конституциявий комиссия раиси, Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовга таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, жудаям тўғри таклифлар бор, лекин уларнинг Конституция даражасида бўлмаганлари ҳам бор. Масалан, Йўл ҳаракати хавфсизлигига доир таклиф юборилган.

«Ҳозирги кунда ЙХҲ қоидаларига амал қилмайдиганлар кўп, шунинг учун кўп нохуш ҳодисалар юз беряпти. Шуларни бартараф этиш мақсадида қатъий чоралар кўриш керак. Яъни қоидани бузганларга бир йил давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини (қайтариб) бермаслик керак. Ундан кейин, бошидан назорат остида ўқитиб, комиссия олдида имтиҳон топшириши керак деган талаблар қўйилмоқда», — деган Акмал Саидов.

Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосарининг айтишича, бу кундалик воқеа жуда кўпчиликни безовта қиляпти. Тўғри таклиф, лекин Конституция даражасидаги таклиф эмас. Шунинг учун йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи бу таклифни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни кўраётганда эътиборга олиш мумкинлигини айтмоқда.

Қайд этилишича, яна бир таклифда «‘Тонировка’ни бепул қилинглар, халқнинг бошини офтоб уриб, иссиқдан азият чекяпти», дейилган.

«Жудаям тўғри, лекин буни Конституцияда ёзолмаймиз. Буни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси ‘Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш’ни чеклашга доир норма бор. Шу ерда қилиш мумкин’», — дея муносабат билдирган Акмал Саидов.

Аввалроқ Маҳалла телеканалининг «Минбар» ток-шоусида автомактаб ўқитувчиси Ориф Назаров «тонировка»нинг бола психологиясига таъсири бўлишини айтганди. Шунингдек, «Bugun.uz» Тошкент шаҳрида кичик сўровнома ўтказиб, аҳолининг «тонировка»нинг пулли эканига қандай муносабатдалигини ўрганганди. Ҳамда Ўзбекистонда «тонировка» тўловини бекор қилиш бўйича флешмоб бошлангани юзасидан видео тайёрлаганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 297
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 221
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 439
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 393
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448