UNICEF Ўзбекистонда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатишга чақирди

UNICEF Ўзбекистонда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатиб, жамиятнинг бундай ҳолатларига муносабатни ўзгартиришга чақирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ташкилот зўравонликдан омон қолганларни ҳимоя қилишда оилани қўллаб-қувватлаш хизматлари ва самарали тизимларни такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлаган. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик акс эттирилган бир қанча видеолар тарқалганидан сўнг UNICEF одатий ҳол сифатида қараладиган бундай ҳодисалардан хавотир билдирган: баъзи ҳодисалар, жумладан, болалар билан боғлиқ ҳодисалар жамоат олдида ва томошабинлар иштирокида содир бўлмоқда.

«Аёллар ва болалар, айниқса, қизлар ҳар куни зўравонликдан азият чекмоқда, афсуски, бунга одатий, мақбул ва ‘оила ичидаги масала’ сифатида қаралади. Зўравонликнинг олдини олиш мумкин. Бунда ҳар бир инсоннинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Одамларнинг зўравонликка муносабатини ўзгартириш, жазосиз қолишни тўхтатиш, ижобий ота-оналик меъёрлари ва амалиётини тарғиб қилиш ва жабрланганларга малакали ёрдам кўрсатиш зарур», — дейди ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Таъкидланишича, дунёда ҳар тўртинчи бола зўравонликка дуч келади ва ҳар беш дақиқада бир бола унинг турли кўринишлари туфайли ҳаётдан кўз юмади. Бундай ҳодисаларни эрта аниқлаш, ишонч телефонлари ва мактаблар зўравонликка қарши курашда самарали экани исботланган. Қайта йўналтириш механизми болаларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашнинг муҳим бошланғич нуқтаси ҳисобланиши таъкидланган. У болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашишда таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва адлия соҳалари мутахассисларининг роли ва масъулиятини аниқ белгилаши кераклиги айтилган.

Аввалроқ UNICEF Ўзбекистондаги мактабгача таълим тизимининг асосий муаммосини маълум қилганди. Шунингдек, ЖССТ ва UNICEF болаларда учрайдиган юқумли касалликдан огоҳлантирганди. Бу касаллик Афғонистонда ҳам қайд этилганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди