Жаҳон - 12:10 · 22.06.2022

Афғонистондаги зилзила оқибатида салкам 300 киши ҳалок бўлди — видео

Афғонистонда 22 июнь куни 6,1 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди. Мазкур ҳодиса оқибатида 280 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Афғонистоннинг Пактика ва Хост вилоятларидаги зилзила оқибатида 280 киши ҳалок бўлган, 600 нафардан ортиқ аҳоли жароҳатланган.

«Aljazeera» нашрининг қўшимча қилишича, «Толибон» ҳукуматининг Табиий офатлар бўйича вазирлиги ҳалок бўлганларнинг аксарияти Пактика вилоятида бўлган.

Аввалроқ 6,1 балли зилзила кучи Ўзбекистоннинг 4 вилоятида қайд этилганди.

Bugun — LIVE