Жаҳон - 6:34 · 22.06.2022

Афғонистондан Тожикистонга олиб ўтилган авиатехника ҳудудда қолдирилиши мумкин

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла афғон ҳарбийлари Тожикистонга олиб ўтган авиатехника шу мамлакатда қолиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Afghanistan International» хабар берди.

Фото: «Aamaj News»

Америка генерали 20 июнь куни Душанбега ташрифи чоғида мазкур самолёт ва вертолётлар Афғонистонга қайтарилмаслиги, чунки улар «Толибон» ҳаракатига тегишли эмаслигини таъкидлаган.

«Мақсадимиз самолётнинг бир қисмини ёки тўлиқ қисмини Тожикистон ҳукуматига топшириш», — дея қўшимча қилган генерал. Бу қачон содир бўлиши ҳақида маълумот берилмаган, лекин АҚШ буни амалга ошириш учун ҳаракат қилаётгани қайд этилган.

АҚШ генерали Тожикистон Қуролли кучларига самолётга техник хизмат кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» Ўзбекистонни афғон самолёт ва вертолётларини қайтаришга чақирганди. Шундан сўнг, АҚШ Афғонистон ҳарбий вертолётларини Украинага бериши ҳақида хабар берилган. Пентагон Ўзбекистондаги афғон самолёт ва вертолётлари «Толибон»га қайтарилмаслигини маълум қилган. «Толибон» эса Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган вертолётларни музокаралар йўли билан қайтаришга ҳаракат қилаётганини билдирган. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев самолёт ва вертолётлар «Толибон» ҳаракатига қайтарилмаслиги, чунки у АҚШ га қарашди эканини қайд этган.

Bugun — LIVE