Жиззахда 3 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 21 июнь куни 3 та юк машинаси иштирокида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 17:30 атрофида М39 халқаро автомобиль йўлининг 1013-километрида содир бўлган. Аниқланишича, ҳаракат давомида «Daf» юк автомашинасининг тормоз тизими ишдан чиққан ва «Газ-53» ва «Isuzu» юк машиналарига урилган.

Оқибатда ҳайдовчилардан бири автомобиль салонида қисилиб қолган.
Воқеа жойига етиб келган вилоят ФВБ ходимлари томонидан махсус ускуналар ёрдамида ҳайдовчи қутқарилиб, тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.

Аввалроқ Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган туристлар автобуси юк машинаси билан тўқнашганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган ва бир нафар сайёҳ жароҳатланган.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди