Жамият - 21:32 · 22.06.2022

Конституцияга киритилиши кутилаётган Миранда қоидаси. У нима ўзи?

Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар вақтида Миранда қоидасини ҳам бош қомусга киритиб қўйиш таклифини берганди. Ушбу қоида нима ўзи?

Миранда қоидаси — бу оддий тушунтирганда маълум жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қўлга олинганда унга ўз ҳуқуқларини эслатишни билдиради. Яъни гумонланувчига сукут сақлашга ҳақи борлиги, ҳар бир гапирган гапи судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги англатади.

Шунингдек, ушбу қоида гумон қилинган шахс қўлга олинганда ҳар қандай сўроқларда қатнашишдан олдин адвокатидан маслаҳат олиши, сўровларда адвокатининг иштирок этиши ва агар адвокат ёллашга имконияти бўлмаса, давлат уни адвокат билан таъминлаши мумкинлиги ҳақида эслатади.

Ривожланган демократик давлатларда бу муҳим, шу билан ҳуқуқ тартибот идораларининг мажбурий нормасига айлантирилган. Ҳар қандай инсон, у ким бўлишидан қатъий назар ўз ҳақ-ҳуқуқларидан фойдалана олиши керак. Инсон ҳуқуқлари бу борада биринчи ўринда туради.

Келтирилишича, бу норма демократик жамиятда яшаётган ҳар қандай инсон, у оддий одам бўладими, жиноятчими, ҳар қандай ҳолатда ўз ҳуқуқларидан фойдалана олишини англатади.

Bugun — LIVE