Жаҳон - 8:07 · 22.06.2022

Лукашенко беш йил ичида Беларусни ўзгартиришга ваъда берди

Беларусь президенти Александр Лукашенко беш йил ичида мамлакатни ўзгартиришга ваъда берди. Бу ҳақда «Белта» хабар берди.

Фото: «Reuters»

У бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат муаммоси юзага келганда, Беларусь бундан унумли фойдаланиши кераклигини айтган.

«Дарвоқе, аввалига бизда агрошаҳарлар ташкил этилди, лекин технология ва техника орқада қолди. Энди олдинга силжишни бошлаймиз. Бу тез жараён эмас. Аммо озиқ-овқат нархи ошган пайтдан унумли фойдалансак, беш йил давомида мамлакат қишлоқ хўжалиги ҳам бошқача бўлади», — деган Лукашенко.

Беларусь президенти агрошаҳарларни ривожлантириш ҳисобига қишлоқда яшаш учун қулай шароитлар яратилаётганини айтган. Шунингдек, у иш ўринлари ва муносиб меҳнат шароитларини яратмасдан туриб натижага эришиш мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ Лукашенко Украинадаги урушдан кейин нималар юз беришини айтганди. Шунингдек, Беларусь президенти Украина билан чегарадаги вазият жиддийлигини маълум қилган.

Bugun — LIVE