Жамият, Навоий - 23:22 · 22.06.2022

Навоийда ота 16 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди — видео

Навоийда маст ҳолатда бўлган ота 16 ёшли ўғлини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Марказий Студия» дастурида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилиничиша, эрталабки тахминан соат 9:00 да ота меъёрдан ортиқ спиртли ичимлик истеъмол қилиб уйга қайтган. Гумонланувчи мастликда арзимаган баҳоналарни рўкач қилавергач, 16 ёшли ўғли билан тортишиб қолган.

Бошланган даҳанаки тортишув бироздан кейин жанжалга айланган. Бунинг оқибатида ҳуши ўзида бўлмаган ота жаҳлини жиловлай олмай, ошхона пичоғи билан ўғлини пичоқлаган.

Ҳодиса юзасидан бўлган муҳокама жараёнида маҳалла идораси ҳамда тегишли масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар жиддий танқид остига олинган.

Аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида эркак ўғирликка тушган уйида аёлни бир неча маротаба пичоқлаб ўлдирганди. Шунингдек, ошкент туманида 5 май куни оилавий келишмовчилик сабаб қайнона келинини пичоқлаганди. Ҳамда Наманган шаҳри Давлатобод туманида апрель куни маст эркак танишини пичоқлаб ўлдиргани хабар берилганди.

Bugun — LIVE