Жаҳон - 9:42 · 22.06.2022

Олимлар 10 минг йил аввал яшаган шомоннинг 3D кўринишини яратди — видео

Белград университети олимлари 10 минг йил аввал яшаган Сербиядаги машҳур Лепенски монастири шомонининг юзини инновацион технологиялар ёрдамида тиклади. Бу ҳақда «Unreal Engine» хабар берди.

Фото: «Naked Science»

Эркакнинг суя қолдиқлари Дунай қирғоғида топилган. Ушбу жойда жами 500 га яқин скелет қолдиқлари аниқланган. Шомон милоддан аввалги саккизинчи минг йилликда яшаган деб тахмин қилинмоқда. Олимлар фақат битта скелетда инсоннинг умри давомида бўйи, вазни ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилганини аниқлашга муваффақ бўлган.

Археологлар MetaHuman платформасида Epis Games ўйинлар ишлаб чиқарувчиси ва Unreal Engine жамоаси билан реконструкция устида ишлаган. У сканерланган маълумотлар асосида одамларнинг ноёб рақамли моделларини яратишга имкон беради.

Асл нусханинг яхлитлигини сақлаб қолиш учун олимлар тарихдан олдинги бош суягининг аниқ жисмоний нусхасини яратиши керак бўлган. Жамоа юзлаб 2D тасвирларни олган, кейин улар виртуал 3D моделини яратиш учун бирлаштирилган. Кейинчалик бу модел 3D принтерда босиб чиқарилган.

Шомоннинг бош суяги нусхаси швед суд-тиббиёт олими ва археологи Оскар Нилссонга топширилган, у лойдан мушак ва тери қатламларини қўшиб юзни қайта яратишга киришган. Олимлар ДНК таҳлилини ҳам ўтказган, натижа шомоннинг қора териси, қора сочлари ва жигарранг кўзлари борлигини кўрсатган. Бу 3D реконструкцияни якунлашга ёрдам берган.

Аввалроқ археологлар бронза даврида яшаган аёлнинг юзини тиклаганди. Шунингдек, Қадимги Миср худоларининг бронза ҳайкаллари топилган.

Bugun — LIVE