Жамият, Тошкент ш., Хоразм - 19:05 · 22.06.2022

Озарбайжон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди — фото

Илҳом Алиев 22 июнь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлаб, Озарбайжонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этган. Мирзиёев меҳмонни аэропортда кузатиб қўйиб, Тошкентга қайтиб келган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Хиванинг кўзга кўринган жойларига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE