Жамият, Сурхондарё - 10:39 · 22.06.2022

«Ўзбекгидроэнерго» Тўпаланг сув омборида юзага келган вазият юзасидан ахборот берди

Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув тошиб чиққани хабар қилинганди. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ахборот хизмати ҳодиса бўйича муносабат бидирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган Тўпаланг сув омбори тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилган.

Ҳозирда Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётган бўлган. Шу муносабат билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 метр/куб сув чиққан.

«Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!
Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди. Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишномасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги омборнинг мустахкамлигига зиён етмагани ва ҳозирда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.

Bugun — LIVE