Ўзбекистон–Озарбайжон: туризм соҳасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Тошкент шаҳрида 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги ўртасида 2022 йилга мўлжалланган туризм соҳасида ҳамкорлик дастури имзоланди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Ҳужжатни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги раиси Фуад Нагиев имзолади.

Дастурга мувофиқ, томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилади:

  • Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг йирик шаҳарларида «Ўзбекистонга саёҳат» ва «Озарбайжонга саёҳат» тарғибот тадбирларини ўтказиш;
  • икки давлат ҳудудида Ўзбекистон ва Озарбайжон сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида сайёҳлик ярмаркаларини ўтказиш;
  • Ўзбекистон ва Озарбайжон телеканалларида икки давлатнинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги реклама материалларини жойлаштириш учун эфир вақти алмашинуви, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг машҳур телеканаллари кўрсатувларини суратга олишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш;
  • Ўзбекистоннинг туризм сектори вакиллари билан Ўзбекистон ва Озарбайжон таълим муассасалари ўртасида туризм соҳасида тажриба алмашиш;
  • туризм кунларини ўтказиш (мамлакатларнинг маданияти, гастрономияси ва туризм салоҳияти тақдимоти);
  • ўзбекистонлик ва озарбайжонлик саёҳатчилар учун икки давлат ҳудудлари бўйлаб янги туристик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 24 май куни Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Давлат туризм агентлиги раиси Фуад Нагиевнинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида туризм алоқаларини янада ривожлантириш, қўшма йўналишлар ва турпакетлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида сайёҳлар оқимини кескин ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди