Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдирди
Вазирлик мамлакатнинг қўшни давлатга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги кучли зилзила қурбонларининг оилала аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Пактика ва Хост провинцияларида рўй берган зилзиза оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинган. Шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар қайғу билдирилган.
Ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирилиб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетиши айтилган. Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини келтирган.
Аввалроқ зилзила қурбонлари сони 100ғ нафардан ошгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Эрон ҳукумати ҳам Афҳонистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирганди.