Ўзбекистонда айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилмоқда

Ўзбекистонда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ белгиланмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, амалда бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ белгиланган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда хотин-қизларга 14 774 та ҳимоя ордери берилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 39343 тани ташкил этган.

Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик бўйича 1210 та ҳолат аниқланган.

Аввалроқ Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш ҳуқуқи берилганди.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди