Жамият - 17:08 · 22.06.2022

Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан эркаклар кўп шуғулланадими ёки аёллар?

Ўзбекистонда январь–май ҳолатига кўра, кузатувдаги аҳолининг 71 фоизи жисмоний машғулотлар билан шуғулланади. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–май ҳолатига кўра, кузатувдаги аҳолининг 71 фоизи жисмоний машғулотлар билан шуғулланган.  Статистика уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан тайёрланган. Шундан:

  • аёллар — 66,1 фоиз;
  • эркаклар — 75,9 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши маълум қилинганди. Бунда аёллар эркакларга қараганда 4 йил кўпроқ умр кўраётани келтирилган.

Bugun — LIVE