Жамият - 12:00 · 22.06.2022

Ўзбекистонда тўлақонли IT университет — PDP University очилди

Тошкент шаҳридаги Hilton меҳмонхонасида 22 июнь куни PDP University очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: PDP Academy ахборот хизмати

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий ОТМ ректорлари, ўзбекистонлик ўқитувчи ва репетиторлар ҳамда ОАВ вакилларини бирлаштирди.

Фото: PDP Academy ахборот хизмати

Маросим давомида асосчилар PDP University’нинг афзалликлари, талаблар, келажакдаги режалар ва ушбу лойиҳа Ўзбекистонда IT соҳасида мутахассисларни шакллантиришнинг янги босқичи бўлиши ҳақида сўзлаб ўтишди.

Фото: PDP Academy ахборот хизмати

PDP University IT мутахассислар учун фойдасиз фанлардан воз кечиб фақатгина керакли фанларни ўз ичига олган халқаро Pearson BTEC ўқув дастури бўйича етук мутахассислар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ушбу мақолада IT Университет афзалликлари, кириш имтиҳонлари ва бошқа маълумотлар билан танишамиз.

Фото: PDP Academy ахборот хизмати

PDP ўзи қандай лойиҳа?

PDP Ўзбекистонда 5 йилдан бери малакали IT мутахассисларни тайёрлаб, ўқитиб, ишга жойлашишларига ёрдам бериб келади. ПДП битирувчилари EPAM, Exadel, Apelsin, Payme каби нуфузли компанияларда фаолият юритадилар. PDP IT йўналишида таълим бериш бўйича мутахассис ҳисобланади. PDP’ни ҳозиргача 2000 га яқин талаба битирган ва ҳар 10 та ўқувчидан 9 таси иш билан таъминланган.

Президент эътирофи

2021 йил тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев PDP Academy ва академия асосчиси Одилбек Мирзаевни қўллаб-қувватлашини ва вазирликлар орқали ёрдам беришилишини билдирди.


Нима учун PDP University?

Тўлақонли IT Университет

PDP учун IT йўналиши – фақат бошланғич билимни берувчи факультет эмас. PDP University тўлақонли IT университет ҳисобланади. Талабалар IT йўналишларнинг кенг танлови орасидан кераклигини танлаб, ушбу йўналишда чуқур билимларни ўзлаштиради.

Малакали ва халқаро устозлар

PDP University’да дарсларни катта тажрибага эга маҳаллий ва халқаро устозлар ўтади. Устозлар нафақат чуқур илмга эга назариётчи, балки ўзлари IT компанияларда фаолият юритувчи амалиётчи ҳамдир.

Халқаро таълим технологияси

PDP University’да сиз халқаро таълим технологияси ва қўлланмалари орқали билим оласиз. АҚШ ва Буюк Британия каби 50 дан ортиқ давлат ва 100 та университетда тан олинган Pearson BTEC ўқув дастури талабаларга юқори сифатли академик таълим билан бир қаторда, амалий кўникмалар беришга мўлжалланган.

Иккинчи курсданоқ ишлаш имконияти

Талабалар 2-курсдан бошлаб маҳаллий ва хорижий ҳамкор компанияларда, ҳамда хусусий стартап лойиҳаларда амалиёт ўташ ҳамда курс якунида камида 500$ маош билан ишлаш имкониятини қўлга киритади.

Ўқишни чет элда давом эттириш имконияти

Сараланган талабаларга 4-курсни АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг 200 дан ортиқ университетлари билан алмашинув дастури бўйича ўқиш имконияти берилади.

PDP Экотизими аъзосига айланиш имконияти

Экотизим IT мутахассиснинг соҳага биринчи қадамидан бошлаб то етук мутахассис бўлишигача керак бўладиган барча имкониятлар билан таъминлайди. Унга аутсорс компания, фрилансерлар уюшмаси, ишга жойлашиш бўйича кўмак маркази, стартап акселератор ва бошқалар киради.

Битирувда Middle+ даражаси

Илғор академик таълим ва PDP Экотизимидаги реал лойиҳаларига жалб этиш натижасида PDP University битирувчилари Middle, Middle+ даражасидаги мутахассисга айланишлари кўзда тутилган.

Талаблар

PDP University мактаб ёки лицейни тамомлаган, 16 ёшдан катта, инглиз тили ва математикадан билим даражаси яхши ва IT’га қизиқувчи кучли иштиёқли йигит-қизларни ўқишга таклиф қилади.

  • IELTS 5.5+
  • Математика имтиҳонидан 50+
  • Мактаб/лицейни битирганлик ҳақида гувоҳнома
  • Ариза топшириш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: university.pdp.uz

Қўшимча маълумот учун:

Реклама ҳуқуқи асосида

Bugun — LIVE