Жамият - 13:16 · 22.06.2022

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида гало ҳодисаси кузатилмоқда — видео

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида гало ҳодисалари кузатилмоқда. «Ўзгидромет» мутахассиси осмонда юз берган ҳодиса бўйича тушунтириш берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, бу оптик, умуман хавфсиз табиат ҳодисаси ҳисобланади. Бунда қуёш ва ой атрофида, баъзан эса кўча чироқлари каби бошқа кучли ёруғлик манбалари атрофида кўринади. Гало ҳодисаси юқори тропосферада 5–10 километр баландликда асосан, патсимон булутлардаги муз кристал зарралари билан боғлиқ бўлади.

Гало турлари патсимон булутлари кристалларининг шакли ва жойлашганига боғлиқ. Кристал муз заррачалар кучли ёруғлик таъсирида ёрқин ёй шаклидаги камалакранг ҳодисани вужудга келтиради.

Аввалроқ Водий вилоятлари осмонида қуёш атрофида кўринган камалак ҳалқа юзасидан изоҳ берилганди.

Bugun — LIVE