Россияда «Volkswagen Polo» икки нафар ўзбекистонлик болани уриб кетди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 21 июнь куни «Volkswagen Polo» тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган икки болани уриб кетди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.
Фото: «ТАСС»
Маълум қилинишича, учинчи синф ўқувчиси бўлган бола бир қанча жойи кўкарган ва кичик жароҳатлар олгани боис касалхонага ётқизилмаган. Аммо 6-синф ўқувчиси бўлган қиз касалхонага олиб кетилган. Унга ёпиқ мия-суяги шикастланиши, мия чайқалиши ва оёқ суякларининг синиши ташхиси қўйилган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи Псков вилоятида яшовчи маҳаллий фуқаро бўлиб, автомобиль хусусий компанияга тегишли бўлгани боис жавобгарликка тортилмаган.
Аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганди.