Жаҳон - 11:39 · 22.06.2022

«‘Сармат’ баллистик ракетаси йил охирида жанговар навбатчиликка ўтади» — Путин

«Сармат» қитъалараро ракеталари 2022 йил охирида жанговар навбатчиликка ўтади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путингга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Путиннинг сщзларига кўра, қўшинлар жанг майдонида синовдан ўтган янги қуроллардан ташқари, дунёда ўхшаши бўлмаган С-500 ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини ҳам қабул қилади.

«‘Сармат’ оғир қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Йил охирида шундай биринчи комплекс жанговар навбатчиликка ўтиши режалаштирилган», — дейди Россия президенти.

Маълумот ўрнида, 22 апрель куни «Плесецк» космодромида «Сармат» қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли учирилган. Путин жараённи видеоҳавола орқали томоша қилган.

«Бу ҳақиқатан ноёб қурол бўлиб, қуролли кучларимизнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлайди, Россия хавфсизлигини ташқи таҳдидлардан ишончли таъминлайди. Мамлакатимизга таҳдид солмоқчи бўлганларни ўйлашга мажбур қилади», — деган у.

Аввалроқ  Россиянинг Украинага урушидаги асосий қуроли маълум қилинганди. Шунингдек, Украинага артиллерия юборадиган давлатлар айтилган.

Bugun — LIVE