Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев билан Хиванинг кўзга кўринган жойларига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, 21 июнь куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Мирзиёев ўзбек ва озарбайжон халқлари муносабатларининг тарихи бугунги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлаганди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Халқлар азалдан борди-келди қилиб, бир-бирининг маданиятини тўодирган. 2500 йилдан зиёд тарихга эга Хива бунда муҳим ўрин тутган. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг бу қадимий шаҳарга ташрифи катта маънога эга.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ичан қалъада 120 дан зиёд меъморий обидалар бор. Шу боис Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда UNESCO Маданий мерос рўйхатига киритилган.