Жамият, Сурхондарё - 10:10 · 22.06.2022

Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув тошиб чиқди — видео

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омборидан 22 июнь куни сув тошиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, соат 08:14 атрофида Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган. Тўпаланг ГЭС сув омбор лойихаси қуввати 400 миллион метр/куб, амалда 378,87 миллион метр/кубни ташкил этмоқда.

Сув ташламаси режавий 70 метр/куб секунд, хозирга вақтда 110 метр/куб секундни кўрсатмоқда. Омборининг мустахкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ кучли ёғингарчилик сабаб Сирдарёдаги шаҳарчани сув босгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE