Тошкентда лифтларда бузғунчилик қилганлар тасвирга тушиб қолди — видео
Тошкент шаҳрида лифтларда содир этилган бузғунчилик ҳолатларини намойиш қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Кадр: Telegram
Қайд этилишича, шаҳардаги лифтларда болалар ва катта ёшлилар томонидан бузғунчилик ҳолатлари содир этилмоқда. Маълумот учун, 2016–2021 йилларда 206,8 миллиард сўм эвазига 1200 дан ортиқ лифт янги ва замонавийсига алмаштирилган. Шунингдек, 2022 йилда 130,2 миллиард сўм ҳисобига яна 548 та лифтни алмаштириш кўзла тутилган.
Қўшимча қилинишича, лифтдаги кузатув камерасида ҳар бир қоидабузарнинг шахси аниқланади ва тегишли чора кўрилади. Хусусан Маъумрий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддасига (Маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши) мувофиқ жаримага тортилади.