Жамият - 20:42 · 23.06.2022

«Бизга 100 та Кушербаев керак» — Зафар Солижонов

Ҳуқуқшунос, блогер Зафар Солижонов Ўзбекистонга 100 нафар Расул Кушербаев каби депутатлар керак эканини таъкидлади. Бу ҳақда у «Bugun.uz» билан суҳбатда гапириб ўтди.

Скрин: YouTube / Bugun UZ

Блогернинг таъкидлашича, Расул Кушербаевга ўхшаган депутатлар сони Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг камида 60 фоизни ташкил этиши керак.

Расул Кушербаев сўнгги вақтларда Twitter блоклангани юзасидан бир нечта чиқишлар қилгани, лекин бу ижтимоий тармоқ блокланишига депутатларнинг ҳам алоқаси борлиги бўйича саволга Зафар Солижонов қуйидагича жавоб берган:

«Расул Кушербаев ҳудди шу масалада аввал ҳам фикрларини билдириб ўтган. ‘Мен ичкарида бу сиёсатни қўллаб-қувватламасам, қўрқмасдан қарши овоз бераман ёки умуман ўша куни бормайман’ деган Расул ака.

Қонунчилик палатасида бизга битта Кушербаев камлик қилади. Бизга кворум (кворум — йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга ваколатли деб тан олиш учун етарли бўлган йиғилиш иштирокчилари сони) Кушербаев керак. Бизга 150 нафар депутат бўлса, камида 100 нафар Кушербаев керак. Расул ака у ерда фикрини билдирмасдан бу ерда фикрини билдиришга ҳаққи бор», — дейди блогер.

Суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар, жумладан, TikTok ва Twitter блокланганди.

Bugun — LIVE