Жаҳон - 14:11 · 23.06.2022

G7 ва NATO етакчилари Россияга босимни кучайтирмоқчи

Катта еттилик мамлакатлари ва Шимолий Атлантика альянси вакиллари Украинадаги уруш туфайли Россияга босим ўтказишнинг янги усулларини ишлаб чиқади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: NATO

Маълум қилинишича, етакчилар Хитойнинг урушдаги позициясидан хавотирда. Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Янги Зеландия етакчилари Украинадаги урушга қарамай, Ғарб давлатлари ҳамон Хитойни кузатаётганини кўрсатиш учун NATO саммитига киритилган.

«Россиянинг Украинага қарши уруши бутун дунё бўйлаб ҳамкорликларимизни фаоллаштирди. Бироқ, бу Украина Хитойдан узоқлашишга мажбур қилмоқда, дегани эмас. Аслида, бунинг акси», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, NATO саммитида улар Россия ва Хитойдан келаётган таҳдидларни бартараф этишга қаратилган янги стратегик концепцияни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский G7 ва NATO саммитларида нутқ сўзлайди.

Аввалроқ G7 давлатлари Россия нефтидан воз кечиш мажбуриятини олганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи Россия нефтининг 75 фоизига эмбарго жорий қилганди.

Bugun — LIVE