Жаҳон - 16:56 · 23.06.2022

Жаҳон саломатлик тармоғи маймунчечакни пандемия деб эълон қилди

Жаҳон саломатлик тармоғи (ЖСТ) маймунчечакни пандемия деб эълон қилди. Бу ҳақда тармоқ сайтида маълум қилинди.

Фото: «CNA»

ЖСТ маймунчечак оқибатини олдини олиш учун мамлакат ва глобал соғлиқни сақлаш идораларини зудлик билан чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилган. Касаллик 58 мамлакатда 3417 нафар одамда қайд этилган. Шу сабабли ЖСТ хасталик жадал суръатлар билан тарқалаётганини ҳисобга олиб, маймунчечак эпидемиясини пандемия деб эълон қилган.

«Умумий глобал ҳаракатларсиз эпидемия тўхтамайди. Ўлим даражаси чечакда анча паст бўлса ҳам, агар касалликни тўхтатиш чоралари кўрилмаса, миллионлаб одамлар ўлади ва яна кўп одамлар кўр ва ногирон бўлиб қолади», дейилади ҳисоботда.

ЖСТ ҳолат юзасидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилиб, касалликка қарши чоралар кўришга, маймунчечакни пандемия деб эълон қилишга чақирган.

«ЖССТ зудлик билан ўзининг соғлиқни сақлаш бўйича халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эълон қилиши керак. 2020 йил январь ойи бошида эпидемияга нисбатан зудлик билан кўрилмаган чоралар дунёда ниамга олиб келганини тарих дарси сифатида эсда қолиши керак», дейилади баёнотда.

Аввалроқ маймунчечакка чалиниши хавфли бўлган одамлар гуруҳи маълум қилинганди. Шунингдек, маймунчечак касаллиги кенг тарқалаётган ҳудуд айтилган.

Bugun — LIVE