Жамият, Наманган - 12:56 · 23.06.2022

Наманганда ғалладан бўшаган 27 гектар ердаги сомонлар ёқиб юборилди — видео

Наманган вилояти Уйчи туманида ғалладан бўшаган ерларда сомон ёқиб юборилгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Фавулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат бўйича маълумот берди.

Кадр: Telegram

Унга кўра, воқеа жойига экология ходимлари етиб борган. Аниқланишича, «Олтин гавҳар» фермер хўжалигига тегишли 27 гектар ғалладан бўшаган ерда сомонлар фуқаролар томонидан ўт қўйиб юбориш йўли билан тозаланган.

Ҳозирда майдонни тозалаш учун трактор жалб этилган. Ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига (Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) кўра баённома расмийлаштирилган.

Аввалроқ Намангандаги маҳаллада тиббиёт чиқиндилари доимий равишда ёқиб юборилиши айтилганди. Шунингдек, Сирдарёдаги ўрмон сунъий равишда ёқиб юборилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилганди.

Bugun — LIVE