Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева-сабзавот экспорт қилаётгани айтилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистон 335 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди.
Фото: «Bugun.uz»
Мамлакат 2022 йилнинг 5 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон — 314 минг тонна;
Россия — 118 минг тонна;
Қирғизистон — 53 минг тонна;
Хитой — 48 минг тонна;
Афғонистон — 19 минг тонна;
Беларусь — 11 минг тонна;
Покистон — 7 минг тонна;
Туркия — 6 минг тонна;
Украина — 4,9 минг тонна;
Эрон — 4,5 минг тонна;
Озарбайжон — 3,8 минг тонна;
БАА — 3 минг тонна;
Германия — 1 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлардан импорт қилаётгани айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда қатор озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига тақиқ қўйилган.