13:35 | 23.06.22 419
Ўзбекистон мактабларида бир ўқитувчига нечта ўқувчи тўғри келиши маълум қилинди
Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келган
Давлат статистика қўмитаси 2021–2022 ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача тўғри келадиган ўқувчилар сонини эълон қилди.

Унга кўра,
- Тошкент шаҳри — 18 нафар;
- Андижон вилояти — 14 нафар;
- Тошкент вилояти — 14 нафар;
- Фарғона вилояти — 13 нафар;
- Самарқанд вилояти — 13 нафар;
- Наманган вилояти — 13 нафар;
- Сирдарё вилояти — 13 нафар;
- Бухоро вилояти — 11 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 12 нафар;
- Хоразм вилояти — 11 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 11 нафар;
- Жиззах вилояти — 11 нафар;
- Қорақалпоғистон — 9 нафар;
- Навоий вилояти — 9 нафар.
Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига меҳнат таътили пули беришда узилишлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилганди. Шунингдек, Андижонда ўқитувчилардан ота-оналар қаршисида узр сўраттирилгани, шундан сўнг вилоят ҳоким ота-оналар олдида узр сўраган ўқитувчилар ишига муносабат билдириб, ҳеч бир устоз бундай ҳолатга тушишига йўл қўйилмаслигини билдирганди.