Жамият - 13:35 · 23.06.2022

Ўзбекистон мактабларида бир ўқитувчига нечта ўқувчи тўғри келиши маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2021–2022 ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача тўғри келадиган ўқувчилар сонини эълон қилди.

Фото: Андижон ХТБ

Унга кўра,

  • Тошкент шаҳри — 18 нафар;
  • Андижон вилояти — 14 нафар;
  • Тошкент вилояти — 14 нафар;
  • Фарғона вилояти — 13 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 13 нафар;
  • Наманган вилояти — 13 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 13 нафар;
  • Бухоро вилояти — 11 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 12 нафар;
  • Хоразм вилояти — 11 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 11 нафар;
  • Жиззах вилояти — 11 нафар;
  • Қорақалпоғистон — 9 нафар;
  • Навоий вилояти — 9 нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига меҳнат таътили пули беришда узилишлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилганди. Шунингдек, Андижонда ўқитувчилардан ота-оналар қаршисида узр сўраттирилгани, шундан сўнг вилоят ҳоким ота-оналар олдида узр сўраган ўқитувчилар ишига муносабат билдириб, ҳеч бир устоз бундай ҳолатга тушишига йўл қўйилмаслигини билдирганди.

Bugun — LIVE