9:39 | 23.06.22 562
Ўзбекистонда бир оилага нечта бола тўғри келаётгани маълум қилинди
Ўн олти ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 75,3 фоизни ташкил этган
Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан Ўзбекистонда бир оилага нечта бола тўғри келаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь–май ҳолатига 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 75,3 фоизни ташкил этди.
Шундан:
- бир болалилар — 23,3 фоиз;
- икки болалилар — 26,3 фоиз;
- уч болалилар — 18,3 фоиз;
- тўрт ва ундан кўп болалилар — 7,4 фоиз.
Кузатув натижаларига кўра, 24,7 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.
Аввалроқ қўмита 2022 йилнинг май ойида республикада 70 467 нафар чақалоқ туғилганини маълум қилганди. Шунингдек, 2021 йилда никоҳ қурганларнинг ёш статистикаси эълон қилинган.