Иқтисод - 8:11 · 23.06.2022

Путин янги захира валюта яратилиши мумкинлигини маълум қилди

БРИКС мамлакатларининг (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) валюталари савати асосида янги халқаро заҳира валютаси яратилиши мумкин. Бу ҳақда Владимир Путиннинг сўзларига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «CBS»

Давлат раҳбарининг айтишича, юқоридаги мамлакатлар валюталари савати асосида халқаро захира валютасини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда.

«Ҳозирда ушбу масала устида ишланмоқда», — дейди Путин.

Бундан ташқари, Россия президентининг қайд этишича, ҳозирда Россиянинг «Мир» карталаридан фойдаланиш географияси кенгаймоқда. Улардан чет элда фойдаланиш руслар учун «Виса» ва «Мастерcард» халқаро тизимларининг мамлакатдан чиқиб кетиши фонида долзарб бўлиб қолган. Бироқ, хорижий мамлакатлардаги банклар Россиянинг «Мир» карталари билан операцияларни амалга ошириш учун комиссия олишни бошлаган: масалан, Беларусдаги энг йирик давлат банки «Беларусбанк» комиссияни июнь ойида жорий этиб, лимитларни ҳам белгилаган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатда доллардан воз кечилиши ёки бундай бўлмаслиги борасидаги саволга жавоб берганди. Шунингдек, доллар ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 6 та валюта маълум қилинганди. Шунингдек, Трамп доллар «дунё валютаси»га айланиши кераклигини айтганди.

Bugun — LIVE