Жамият, Қорақалпоғистон - 18:39 · 23.06.2022

Қорақалпоғистонда IT танлови ғолибига пилот совға қилинди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ўтказилган IT танлови ғолибларидан бирига пилот (удлинитель) совға қилинди. Жараён акс этган суратлар ва матн туман ҳокимлиги Telegram каналига жойлаштирилган, аммо кейинчалик ўчириб юборилган.

Фото: Telegram

Унга кўра, туманда ёшлар ойлиги доирасида 15–25 ёшлилар орасида «IT билимдони» танловининг туман босқичи бўлиб ўтган. Унда 60 дан зиёд ёшлар иштирок этган.

Фото: Чимбой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ғолибларга ноутбук сумкаси, клавиатура ва пилот совға қилинган.

Фото: Чимбой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Биринчи ўринни Мақсим Жумабаев, иккинчи ўринни Мийрибек Айтмуратов, учинчи ўринни Дамир Аскербаев ва тўртинчи ўринни Азамат Қалмуратов эгаллаган.

Аввалроқ Самарқандда IT танлови ғолибига эски ноутбук берилгани ортидан «замҳоким» ҳайфсан олганди. Шунингдек, Наманганда «Заковат» танлови ғолибларига ваъда қилинган совғалар берилмагани айтилган.

Bugun — LIVE